«Ливерпул» муҳим ҳимоячисини мавсум охирида йўқотиши мумкин

«Ливерпул» марказий ҳимоячиси Ибраима Конате жорий мавсум якунлангач клубни тарк этишга яқин. Бу ҳақда инсайдер Дэвид Орнштейн ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, томонлар янги шартнома борасида музокараларда сезиларли силжишга эриша олмаган. Конатенинг «қизиллар» билан амалдаги келишуви 2026 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ матбуотда франсуз футболчисига Мадриднинг «Реал»и ва Каталониянинг «Барселона»си қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида 26 ёшли Конате 21 учрашувда майдонга тушиб, 5 та сариқ карточка олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг