date

Анчелотти Бразилия терма жамоасида узоқ муддат қолади

Анчелотти Бразилия терма жамоасида узоқ муддат қолади

Машҳур мураббий Карло Анчелотти келажаги борасида қарорини аниқ қилди. Globo Esporte хабарига кўра, Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) ва италиялик мутахассис янги келишув бўйича умумий тўхтамга келган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Анчелотти янги шартномани февраль ойида имзолаши кутилмоқда. Ушбу битимга асосан у Бразилия терма жамоасини 2030 йилги жаҳон чемпионати якунигача бошқаради.

Қайд этилишича, Бразилия томони яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионати натижаларидан қатъи назар, Анчелотти билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Шартномани узайтириш бўйича музокаралар октябрда бошланган ва ўтган йил охирига келиб янада жадаллашган, эндиликда эса асосий масала бюрократик жараёнларни якунлаш бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Бразилия терма жамоасида узоқ муддат қолади