date

Квант компьютери илк бор 15 битли криптографик калитни бузди

Квант компьютери илк бор 15 битли криптографик калитни бузди

Мустақил тадқиқотчи Жианкарлу Лелли оммага очиқ квант компютери ёрдамида 15 битли эллиптик эгри чизиқ калитини бузиб очишга муваффақ бўлди. Ушбу технология "Битcоин", "Этҳереум" ва бошқа кўплаб блокчейн тармоқлари хавфсизлигини таъминловчи рақамли имзо схемаларининг математик асоси ҳисобланади. Прожеcт Элевен стартапи ушбу воқеани криптография тарихидаги энг йирик квант ҳужуми деб баҳолади ва тадқиқотчини 1 BTC миқдоридаги мукофот билан тақдирлади. Бу ҳақда Bits.media хабар беради.

Лелли ўз тажрибасида эллиптик эгри чизиқларда дискрет логарифмлаш масалаларини ечишга ёрдам берувчи Шор алгоритмининг махсус туридан фойдаланган. У 32 767 та вариант орасидан очиқ калит асосида шахсий калитни аниқлашга эришди. Ўтган йилнинг сентябрь ойида муҳандис Стив Типпеконник 6 битли калитни бузган эди, бироқ Леллининг натижаси ундан 512 марта юқори кўрсаткични қайд этди.

Ҳозирча ушбу ютуқ "Битcоин" хавфсизлигига бевосита хавф туғдирмайди, чунки энг машҳур криптовалюта ҳамёнлари 256 битли эллиптик эгри чизиқли криптография билан ҳимояланган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, 15 битдан 256 битгача бўлган масофа ҳали катта, аммо бу энди фундаментал физик муаммо эмас, балки муҳандислик вазифасига айланиб бормоқда. Бу эса тезроқ постквант криптографиясига ўтиш зарурлигини англатади.

Прожеcт Элевен маълумотларига кўра, тахминан 6,9 млн биткоин очиқ калитлари блокчейнда кўриниб турган ҳамёнларда сақланмоқда. Бу эса келажакда янада кучли квант компютерлари яратилганда уларни заиф қилиб қўйиши мумкин. Google Ресеарч ҳисоб-китобларига кўра, 256 битли ҳимояни бузиш учун 500 000 дан 10 000 гача физик кубитлар талаб қилиниши мумкин, аммо ҳозирги тизимлар ҳали бу даражага етгани йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Квант компьютери илк бор 15 битли криптографик калитни бузди