Марко Верратти фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин

«Ал-Дуҳайл» ярим ҳимоячиси Марко Верратти яқин орада Аргентинага йўл олиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Globo хабарига кўра, италиялик футболчини «Бока Хуниорс» ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Буэнос-Айрес клуби Либертадорес Кубогида янада муваффақиятли иштирок этиш учун марказий чизиқни кучайтирмоқда. «Бока» раҳбарияти футболчи вакиллари билан доимий алоқада бўлиб, Верраттининг шартлари ва талабларини аниқламоқда.
Верратти 2025 йил ёзида эркин агент сифатида «Ал-Араби»дан «Ал-Дуҳайл»га ўтган эди. Жорий мавсумда у 14 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 7 миллион евро деб баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг