Криштиану Роналду фаолиятини қачон якунлашини белгилади

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду футболчилик фаолиятини қачон тугатиш бўйича қарорини шакллантирди. Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, португалиялик юлдуз амалдаги шартномаси муддати якунлангач, 2027 йил ёзида Саудия клубини тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, айнан ўша пайтда Роналду катта эҳтимол билан футбол билан ҳам хайрлашади. 2027 йилга келиб, беш карра «Олтин тўп» соҳиби 42 ёшда бўлади.
Роналду «Ал-Наср» сафида 2023 йил бошидан буён тўп суриб келмоқда. Ҳозир 40 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатида 16 ўйинда урган 16 голи билан тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг