date

Консейсау Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги аҳамиятини баҳолади

Консейсау Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги аҳамиятини баҳолади

«Ювентус» қанот ҳужумчиси Франсишку Консейсау Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоаси учун қанчалик зарурлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

40 ёшли «Ал-Наср» форварди саралаш учрашувларида бешта гол уриб, Португалиянинг яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатига йўлланма олиши учун муҳим ҳисса қўшди.

Интервьюда Консейсаудан «баъзилар Португалия Роналдусиз яхшироқ ўйнайди» деган гапларга муносабати сўралди.

Футболчи ҳар кимнинг ўз қараши бўлиши мумкинлигини таъкидлар экан, жамоа барибир Роналдуни бебаҳо футболчи деб билишини айтди. Консейсау фикрича, у ҳозир ҳам мунтазам гол уришда давом этса, терма жамоага жуда катта фойда келтиради.

Португалия 2026 йилги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Колумбия билан бир гуруҳда ўйнайди. Гуруҳдаги учинчи рақиб плей-офф натижаларига кўра маълум бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Консейсау Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги аҳамиятини баҳолади