Роналдунинг ғалабадан кейинги пости «Ал-Наср»ни руҳлантирди

Саудия Про-лигасининг душанба кунги баҳсида «Ал-Наср» «Ал-Таавун»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда жамоа муваффақияти ҳақида фикр билдирди. Португалиялик бу сафар гол ура олмаган бўлса-да, натижадан мамнунлигини яширмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қадам-бақадам. Мақсадимизга тўлиқ диққат!» — дея ёзди Роналду.
Ушбу уч очко «Ал-Наср»га турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиш имконини берди. Етакчи «Ал-Хилол»дан орадаги фарқ ҳозирча беш очко.
5-февраль куни Роналду 41 ёшни қарши олади. Ҳужумчининг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунигача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг