date

Жикия агенти ҳимоячининг «Антальяспор»ни тарк этиши ҳақида гапирди

Жикия агенти ҳимоячининг «Антальяспор»ни тарк этиши ҳақида гапирди

«Антальяспор» футболчиси Георгий Жикиянинг агенти Владимир Кузмичёв россиялик ҳимоячининг клубдаги келажаги борасида изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг айтишича, Жикиянинг аҳволи яхши ва жамоа унга ишонмоқда. Сўнгги учрашувларда майдонга тушмаганига сабаб — енгил жароҳат бўлган, ҳозир эса у тўлиқ тикланган. Кузмичёв фикрича, Георгий кейинги ўйинда яна асосий таркибда кўриниши мумкин.

Аввалроқ ОАВда турк клуби «Спартак»нинг собиқ сардори билан хайрлашмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жикия Туркия чемпионатининг жорий мавсумида 12 та учрашувда иштирок этиб, 2 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган. Унинг «Антальяспор» билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия агенти ҳимоячининг «Антальяспор»ни тарк этиши ҳақида гапирди