«Челси» Палмерни «Астон Вилла» ярим ҳимоячиси билан бирлаштирмоқчи

Лондоннинг «Челси» клуби яна бир трансфер ғоясини кун тартибига чиқарди: жамоа ҳужумкор ярим ҳимоячи Коул Палмерни «Астон Вилла» футболчиси Морган Роджерс билан бир таркибда яна уйғунлаштириш устида ишламоқда. Бу ҳақда Transfer News Live TEAMtalk манбасига таяниб хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Палмер ва Роджерс аввалроқ «Манчестер Сити» академиясида бирга тўп сурган. Ҳозир 23 ёшли Роджерс «Астон Вилла» сафида ҳаракат қилмоқда ва у билан тузилган шартнома 2031 йил ўрталаригача амал қилади.
Манбага кўра, Роджерс «Челси» скаутлари кузатувидаги узоқ муддатли нишонлардан бири. Клубдагилар унинг ўйин услуби Палмернинг майдондаги таъсирини янада кучайтиради, деб ҳисобламоқда.
Transfermarkt портали Морган Роджерснинг бозор қийматини 70 миллион еврога баҳолаган.
Айни пайтда «Челси» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!