date

Ҳувайдо Жумаева ота-онаси тирик мухлисларига мурожаат қилди

Ҳувайдо Жумаева ота-онаси тирик мухлисларига мурожаат қилди

Актриса Ҳувайдо Жумаева “Ширчой билан” кўрсатувида ота-онаси ҳаёт бўлган мухлисларига мурожаат қилди.

Актриса шундай деди: “Дадам женси шимни жуда яхши кўрардилар. Бир сафар уларга женси шим олиб берганимда, ака-укаларига мақтаниб юрганларини эшитганман. У киши учун бу жуда катта қувонч бўлган. Бу эса менга бошқача роҳат берган.

Тириклик вақтида қилинган ҳар бир яхши иш инсон қалбига бошқача далда беради. Шунинг учун қадрли мухлисларимизга айтмоқчиман: ота-онангиз ҳаёт бўлса, ҳар соатда хабар олинг, уларга меҳр кўрсатинг, ғамхўрлик қилинг.

Агар қўлингизда мол-дунё бўла туриб ҳам эътибор бермаётган бўлсангиз, кейинчалик улар йўқ бўлгач, виждон азоби сизни қийнаши мумкин. Шунинг учун виждон азобида қолмаслик учун ота-онангизни тез-тез йўқланг, уларнинг қўл-оёқларидан ўпиб, дуоларини олинг.”

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Ҳувайдо Жумаева ота-онаси тирик мухлисларига мурожаат қилди