date

Иордания Ой ва космосни ўзлаштириш бўйича Артемис келишувига расман қўшилди

Иордания Ой ва космосни ўзлаштириш бўйича Артемис келишувига расман қўшилди

Иордания Ой, Марс, комета ва астероидларни тинч мақсадларда ўзлаштириш бўйича принципларни белгиловчи Артемис Аccордс халқаро келишувини расман имзолади. Вашингтонда бўлиб ўтган маросимда ҳужжатни Иорданиянинг АҚШдаги элчиси Дина Кавар имзолади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Шу тариқа, мамлакат ушбу глобал ташаббуснинг 63-иштирокчисига айланди.

Артемис келишувлари 2020 йилда ишга туширилган бўлиб, 1967 йилдаги Коинот тўғрисидаги шартнома принципларига асосланади. Ҳужжат коинотдан тинч мақсадларда фойдаланиш, технологиялар мослиги, илмий маълумотлар алмашинуви ва коинот чиқиндиларини камайтириш каби муҳим қоидаларни ўз ичига олади.

Гарчи келишув мажбурий характерга эга бўлмаса-да, у иштирокчи давлатлар учун умумий қоидалар тўпламини шакллантиради.

NASA раҳбари Жаред Айзекманнинг таъкидлашича, Иорданиянинг қўшилиши инсониятнинг Ойга қайтиши ва у ерда доимий инфратузилма яратиш жараёни янги босқичга чиқаётган даврга тўғри келди. Иордания 2026 йил ҳисобидан Португалия, Уммон ва Латвиядан кейин ушбу келишувга қўшилган тўртинчи давлат бўлди.

Мамлакат ўз коинот дастурини изчил ривожлантириб келмоқда. 2018 йилда талабалар томонидан яратилган JY1 номли биринчи Иордания сунъий йўлдоши SpaceX компаниясининг Фалcон 9 ракетаси ёрдамида орбитага чиқарилган эди.

Шунингдек, ҳозирда Вади-Ram чўлида коинот миссияларининг ер устидаги аналогларини синовдан ўтказиш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Иордания Ой ва космосни ўзлаштириш бўйича Артемис келишувига расман қўшилди