Googleнинг 560 ходими ҳарбий лойиҳалардан воз кечишни талаб қилди

Googleнинг 560 ходими ҳарбий лойиҳалардан воз кечишни талаб қилди
Қисқача

«Google» корпорациясининг 560 нафардан ортиқ ходими, жумладан «DeepMind» раҳбарлари, бош директор Сундар Пичайга очиқ хат йўллаб, компанияни сунъий интеллект билан боғлиқ ҳарбий лойиҳалардан воз кечишга чақирди. Ходимлар махфий лойиҳаларнинг кутилмаган хавфлар келтириб чиқариши ва технологияларнинг назоратдан чиқиши мумкинлигидан хавотирда. Улар, шунингдек, сунъий интеллект фақат инсоният манфаати учун хизмат қилиши кераклигини таъкидладилар. Норозиликнинг сабаби «Google» ва АҚШ Мудофаа вазирлиги ўртасидаги эҳтимолий келишувдир.

«Google» корпорациясининг 560 нафардан ортиқ ходими, жумладан «DeepMind» бўлинмаси раҳбарлари ва етакчи тадқиқотчилари бош директор Сундар Пичайга очиқ хат йўллади. Улар компанияни сунъий интеллект билан боғлиқ махфий ҳарбий лойиҳаларда иштирок этишни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Ixbt.com xabar беради.

«Финанcиал Тимес» нашрининг хабар беришича, мурожаатга 20 дан ортиқ директор ва вице-президентлар имзо чеккан. Ходимлар махфий лойиҳалар устида ишлаш технологияларни ишлаб чиқувчилар назоратидан чиқариб юбориши ва кутилмаган хавфларни келтириб чиқариши мумкинлигидан хавотирда.

Мактуб муаллифлари бундай лойиҳалар автоном қуроллар ёки оммавий кузатув тизимларини яратишга олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда. Уларнинг сўзларига кўра, ёпиқ тармоқларда ишлаш сунъий интеллект тизимларидан қандай мақсадда фойдаланилаётганини мониторинг қилиш имкониятини йўққа чиқаради.

Норозиликка «Google» ва АҚШ Мудофаа вазирлиги ўртасидаги эҳтимолий келашув сабаб бўлган. Унга кўра, «Gemini» модели махфий операцияларда қўлланилиши мумкин.

Ходимлар сунъий интеллект фақат инсоният манфаати учун хизмат қилиши ва ғайриинсоний мақсадларда ишлатилмаслиги шартлигини билдирди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар