Садио Мане «Ал-Наср» сафида учрашувнинг энг яхшиси бўлди

«Ал-Наср»нинг сенегаллик юлдуз вингери Садио Мане Саудия Арабистони чемпионати 18-турида «Ал-Таавун» билан бўлиб ўтган баҳсда майдонга тушди. Учрашув 1:0 ҳисобида якунланди ва Мане ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу учрашув Мане учун Африка кубоги – 2025даги зафарли юришдан кейин «Ал-Наср» таркибида ўтказган илк ўйин бўлди. Турнир финалида Сенегал терма жамоаси Марокашни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 33 ёшли футболчи 10 та учрашувда қатнашди. Мане ҳисобида 3 та гол ва 4 та голли узатма бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг