Тони Кроос "Реал Мадрид" клубига қайтиш бўйича музокаралар ўтказмоқда

1 дақиқа ўқиш268
Тони Кроос "Реал Мадрид" клубига қайтиш бўйича музокаралар ўтказмоқда

Германиялик собиқ футболчи Тони Кроос "Реал Мадрид" клубига қайтиши бўйича аниқ музокаралар олиб бормоқда. 2024 йилги Европа чемпионатидан сўнг фаолиятини якунлаган 36 ёшли юлдуз майдонга ўйинчи сифатида қайтмайди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Клуб раҳбарияти Кроос учун Зинедин Зидан босиб ўтган йўлни таклиф қилмоқда. Унга кўра, собиқ ярим ҳимоячи дастлаб маслаҳатчи сифатида иш бошлаб, кейинчалик мураббийлик лавозимига ўтиши кўзда тутилган.

Ҳозирда "Реал Мадрид" таркибида Карло Анчелотти бошчилигида натижалар пасайган ва жамоа совринсиз қолиш хавфи остида турибди. Клуб президенти Флорентино Перес ва бошқа мутасаддилар Крооснинг тажрибасидан стратегик қарорлар қабул қилишда фойдаланмоқчи.

Айни вақтда Тони Кроос Мадридда ўзининг футбол академияси ва шахсий подкаст лойиҳаси билан банд. Агар келишув амалга ошса, у асосий жамоанинг ички доирасида муҳим ўрин эгаллайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?