date

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна мағлуб бўлди

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида сафардa «Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва навбатдаги ўйинда ҳам очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада урилди — мезбонлар сафида ҳимоячи Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани йўллади. Бу натижа Хитой клуби учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

Олти турдан сўнг «Шанхай Шенхуа» 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонани эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна мағлуб бўлди