Бавария нима учун Нико Уилямс трансферидан воз кечди?

1 дақиқа ўқиш316
Бавария нима учун Нико Уилямс трансферидан воз кечди?

Нико Уилямс ёзги трансфер ойнаси давомида Бавария клубининг асосий нишонларидан бири эди, бироқ якунда келишув амалга ошмади. Спорт Билд хабарига кўра, Атлетик Билбао вингерининг трансфери барбод бўлишига икки асосий сабаб таъсир кўрсатган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Биринчидан, футболчининг молиявий талаблари Бавария раҳбариятини қониқтирмади. Уилямс йилига 22 миллион евро маош ва қўшимча бонуслар талаб қилган. Спорт директори Макс Эберлнинг сўзларига кўра, музокаралар бошланмасданоқ бу рақамлар клуб учун ҳаддан ташқари юқори деб топилган.

Иккинчи омил эса ўйин услуби билан боғлиқ бўлди. Бавария таҳлилчилари Нико Уилямснинг ҳимоядаги ҳаракатларини етарли эмас деб ҳисоблашган. Винсент Компанй жамоада юқори прессингга асосланган тизимни қураётгани боис, вингернинг ҳимояга қайтишдаги сустлиги мураббийлар штабини хавотирга солган.

Натижада Бавария ушбу позиция учун Ливерпулдан Луис Диазни танлади. Колумбиялик футболчи жамоага тез мослашиб, ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. Айни дамда Нико Уилямс Атлетик Билбао билан 2035-йилга қадар шартномага эга, бироқ унинг жорий мавсумдаги статистикаси трансфер қиймати пасайиши мумкинлигидан далолат беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?