Antonio Rüdiger Реал Мадриддаги можаро ортидан узр сўради

Реал Мадрид ҳимоячиси Antonio Rüdiger яна бир бор жамоа ичидаги келишмовчиликлар сабаб диққат марказига тушди. ОАВда тарқалган хабарларга кўра, германиялик футболчи жамоадоши билан тортишиб қолган, бироқ унинг яқинлари жисмоний куч ишлатилгани ҳақидаги маълумотларни рад этишди. Воқеа аслида феврал ойида содир бўлгани ва жиддий жанжалсиз якунлангани маълум қилинди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Тҳе Атҳлетиc нашрининг ёзишича, Рüдигер бошқа бир вазиятда жамоадоши билан юзага келган тушунмовчиликдан сўнг ўз хатосини тан олган. Ҳимоячи жамоа аъзолари ва уларнинг оила аъзоларини кечки овқатга таклиф қилиб, вазиятни юмшатишга ва жамоавий муҳитни барқарорлаштиришга ҳаракат қилган.
Футболчининг майдондаги хулқ-атвори аввал ҳам бир неча бор танқидларга сабаб бўлган эди. Хусусан, Бавария ва Гетафе жамоаларига қарши ўйинлардаги кескин ҳаракатлари рақиблар томонидан кескин қораланган. Бу ҳолатлар Германия терма жамоаси бош мураббийи Жулиан Нагелсманн ва спорт директори Руди Вöллернинг ҳам эътиборидан четда қолгани йўқ.
Нагелсманн ва Вöллер Рüдигернинг интизом масаласида жиддий огоҳлантириш беришган. Улар тажрибали ҳимоячидан майдонда ўзини тутиш ва ҳурмат сақлашни талаб қилишмоқда. Рüдигер эса ўз навбатида масъулиятни ҳис қилаётганини ва жамоа учун хотиржамлик ҳамда барқарорлик манбаи бўлишга интилаётганини таъкидлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!