date

«Килмес» стадионини қайта қуриш учун мухлислардан ёрдам сўради

«Килмес» стадионини қайта қуриш учун мухлислардан ёрдам сўради

Аргентинанинг энг қадимий клубларидан бири бўлган «Килмес» (1887 йилда ташкил топган) ҳозир мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Шунга қарамай, жамоа атрофида мухлислар сони кўп ва клуб айнан уларга мурожаат қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Раҳбарият стадионни қайта қуриш режасини эълон қилар экан, одатдагидек молиявий хайрия сўраш билан чекланиб қолмади. «Килмес» мухлисларни эски услубда — стадионга келиб, жисмоний меҳнат қилиб, қайта таъмирлаш ишлари бўйича вазифаларни бажаришга чақирди.

Жанубий яримшарда жазирама ёз ҳукм сураётганига қарамай, мухлислар клубнинг илтимосини илиқ қабул қилиб, ташаббусни қўллаб-қувватлашга шошилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Килмес» стадионини қайта қуриш учун мухлислардан ёрдам сўради