date

ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле Саудия Арабистонига кетиши мумкин

ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле Саудия Арабистонига кетиши мумкин

ПСЖ ҳужумчиси, француз футболчиси Усмон Дембеле фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, саудиялик шайхлар ёзги трансфер ойнаси олдидан «Олтин тўп» соҳибини олиб келиш устида иш бошлаган. Эҳтимолий битим суммаси ҳозирча ошкор этилмади, шунингдек, Дембеле қайси Саудия Арабистони топ-клубига йўл олиши ҳам номаълум.

Аввалроқ Дембеле ПСЖ билан шартномани узайтириш учун жуда юқори маош талаб қилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Париж клуби президенти эса ҳатто жамоанинг етакчи юлдузи бўлса ҳам, клубдаги белгиланган маош лимитидан ошмоқчи эмаслигини аниқ билдириб ўтган.

Transfermarkt баҳосига кўра, 28 ёшли Дембеле қиймати 100 миллион еврoни ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле Саудия Арабистонига кетиши мумкин