Тим Кук раҳбарликдан кетиши фонида Apple рекорд даражада даромад топди

1 дақиқа ўқиш1.1K
Тим Кук раҳбарликдан кетиши фонида Apple рекорд даражада даромад топди

Apple компанияси март ойида якунланган чоракда 111,2 миллиард доллар даромад қилиб, ўзининг энг яхши натижасини қайд этди. Компаниянинг амалдаги раҳбари Тим Кук бу ўсиш барча ҳудудларда кузатилганини таъкидлади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Бироқ, Кук яқин келажакда хотира чиплари таъминоти билан боғлиқ муаммолар бизнесга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Сунъий интеллект соҳасининг жадал ривожланиши чипларга бўлган талабни кескин ошириб, тақчилликни юзага келтирмоқда.

Ушбу ҳолат саноатда "РАМагеддон" деб аталмоқда ва аппарат таъминоти нархларининг кўтарилишига олиб келмоқда. Хабарларга кўра, хотира чиплари нархи тўрт баробар ошган бўлиб, бу бевосита iPhone ишлаб чиқариш харажатларига таъсир қилади.

Натижада, Apple смартфонлар нархини оширишга мажбур бўлиши мумкин.

Шунингдек, компания раҳбариятида ўзгаришлар юз бермоқда. 1 сентябрдан бошлаб Жон Тернус Apple компаниясининг янги бош директори лавозимига киришади.

Тим Кук эса ижрочи раис сифатида фаолиятини давом эттиради.

Тернус ўз нутқида Кукни барча даврларнинг энг буюк бизнес етакчиларидан бири деб атади. У янги лавозимга тайинланишини катта шараф эканлигини ва Кукнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилишини билдирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?