"Брага" драматик ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани илиб кетди

Европа лигаси яримфинал босқичидаги яна бир қизиқарли тўқнашув Португалияда бўлиб ўтди. "Брага" ўз майдонида "Фрайбург"ни қабул қилиб, мухлисларга ҳақиқий драмани тақдим этди.
Учрашув жадал бошланди. Мезбонлар 8-дақиқадаёқ ҳисобни очди — Тикназ аниқ зарба билан жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ немис жамоаси тезда жавоб қайтарди: 16-дақиқада Винченцо Грифо ҳисобни тенглаштирди.
Биринч бўлим охирида “Брага” олдинга чиқиш имкониятига эга бўлди, аммо 45+1-дақиқада Салазар томонидан амалга оширилган пенальтидан фойдаланилмади. Шу тариқа, жамоалар танаффусга тенг ҳисобда йўл олди.
Иккинчи бўлимда ўйин янада кескин тус олди. Ҳар икки жамоа ғалаба учун ҳаракат қилди, бироқ узоқ вақт давомида ҳисоб ўзгармади. Барча ўйин дуранг билан тугайдек туюлаётган паллада, 90+2-дақиқада Доргеис саҳнага чиқди ва ҳал қилувчи голни урди.
Европа Лигаси. Яримфинал
Брага – Фрайбург 2:1
Голлар: Тикназ 8, Доргеис 90+2 – Грифо 16.
Амалга оширилмаган пенальти: Салазар, 45+1
Брага: Хорничек — Лагербильке, Карвалью, Оливейра, Гомес — Горби, Тикназ, Моутинью — Салазар (Наварро, 72), Виктор, Орта (Доргелес, 26)
Фрайбург: Атуболу — Трой, Гинтер, Лингарт, Макенго — Эггештайн, Манзамби — Бесте, Судзуки (Гелер, 81), Грифо (Шергант, 81) — Матанович
Огоҳлантиришлар: Карвалью, 16, Гомес, 58 — Грифо, 18, Лингарт, 45+1, Макенго, 72
Шу тариқа, “Брага” сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетиб, жавоб ўйини олдидан муҳим устунликка эга бўлди.
Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги иккинчи баҳс 6 май куни бўлиб ўтади ва айнан шу куни финалга йўл олувчи жамоалар номи аниқланади.
Қисқача айтганда, бу баҳс Европанинг энг қизиқарли кечаларидан бири бўлди. Энди ҳамма нарса Германияда ҳал бўлади — ва интрига ҳали тирик.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!