Оққўрғон мактабида актриса Нилуфар Ҳамидова билан учрашув можарога сабаб бўлдими?

Оққўрғон мактабида актриса Нилуфар Ҳамидова билан учрашув можарога сабаб бўлдими?
Қисқача

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 48-сонли мактабда актриса Нилуфар Ҳамидова билан ўтказилган ижодий учрашув ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўрганишлар натижасида мазкур тадбир юқори турувчи таълим бошқармалари билан келишилмасдан, белгиланган тартиб-қоидаларни бузган ҳолда ташкил этилгани аниқланди. Ҳозирда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳолат юзасидан атрофлича суриштирув ишларини олиб бормоқда. Воқеага алоқадор масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги мактабларнинг бири актриса Нилуфар Ҳамидовани ижодий учрашувга таклиф қилгани акс этган видео кенг тарқалиб кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан зудлик билан ўрганилди. Аниқланишича, ушбу воқеа 2026 йил 21 апрель куни соат 13:10 да Оққўрғон туманидаги 48-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, тадбир Оққўрғон тумани ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан “ижодий учрашув” доирасида ташкил этилиши режалаштирилган. Бу ҳақда “Қуштамғали” маҳалласи ёшлар етакчиси томонидан маълум қилинган.

Шунга асосан, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари томонидан концерт мактаб ҳудудида ўқувчилар билан ташкил этилган.

Бироқ, мазкур тадбир ҳақида Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимига олдиндан маълумот тақдим этилмаган. Бу эса белгиланган тартиб-қоидаларнинг қўпол равишда бузилганини кўрсатади.

Ҳозирда Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ҳолат юзасидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилаётганини ҳамда масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилишини билдириб, қўшимча маълумотлар ўрганиш якунига кўра тақдим этилишини маълум қилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар