Фернандеснинг агенти "Реал Мадрид"га эҳтимолий трансфер миш-мишларини рад этди

Спорт1 дақиқа ўқиш284
Фернандеснинг агенти "Реал Мадрид"га эҳтимолий трансфер миш-мишларини рад этди

"Челси" ярим ҳимоячиси Энзо Фернандеснинг Испания пойтахтига ташрифидан сўнг унинг келажаги борасида турли хабарлар тарқалди. Аргентина терма жамоаси аъзоси Мадрид Очиқ чемпионатида "Реал Мадрид" юлдузи Жуд Беллингем билан кўришгани акс этган видео мухлислар орасида тезда оммалашди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Фернандеснинг агенти Хавьер Пасторе ўз мижози Мадрид клубига ўтишга ҳаракат қилаётгани ҳақидаги даъволарни рад этди. Унинг таъкидлашича, футболчи фақат "Челси"даги мавсумни муваффақиятли якунлашга эътибор қаратган.

Фернандеснинг агенти "Реал Мадрид"га эҳтимолий трансфер миш-мишларини рад этди

"Кўп нарса айтилмоқда, аммо аслида ҳеч нарса рўй бераётгани йўқ. Унинг Испанияга тез-тез бориши фақат шахсий сабабларга боғлиқ", деди Пасторе.

Агентнинг қўшимча қилишича, Энзонинг Мадридда дўстлари бор ва у бўш вақтини ўша ерда ўтказишни ёқтиради.

Пасторе футболчининг "Челси"даги ўзгарувчан ролига ҳам тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, Фернандес турли мураббийлар қўл остида ҳам ҳужумкор, ҳам ҳимоявий позицияларда ўйнай оладиган универсал футболчи ҳисобланади.

Хабарларга кўра, агар катта миқдордаги таклиф тушса, Лондон клуби футболчини сотиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин. 2023 йилда "Бенфика"дан 106,8 миллион фунт стерлинг эвазига харид қилинган Фернандес ҳамон футбол тарихидаги энг қиммат ўйинчилардан бири бўлиб қолмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?