Юлдуз Усмонова энг катта пушаймони ҳақида очиқ гапирди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова берган интервьюсида ҳаётидаги энг катта пушаймони ҳақида сўзлаб берди. Хонанда ёшлигида илм ва тасаввуф йўлига эртароқ кирмаганидан афсусда эканини билдирди. Унинг фикрича, ушбу маънавий йўлни вақтида танлаганида, ҳаёт ҳақиқатларини анча олдинроқ англаб етган бўлар эди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова интервьюлардан бирида шахсий ҳаётига оид самимий иқрорлари билан ўртоқлашди.
Суҳбат давомида унга “ҳозирги тажрибангиз билан 20 ёшли Юлдузга нима дердингиз?” деган савол берилган.
Хонанда бу саволга жавобан ёшликдаги ўзига айтар гапи йўқлигини, аммо бир муҳим масалада афсусланишини таъкидлади.
Юлдуз Усмонованинг айтишича, унинг энг катта пушаймони — илм ва тасаввуфга ўз вақтида эътибор қаратмаганидир.
У бу йўлни эртароқ танлаганида, кўп нарсаларни олдинроқ англаб етган бўлардим, дея фикр билдирди.






























Изоҳлар 0
…