Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари нишонига айланди

Анхел ди Мария ватани Аргентинага қайтгач, дастлаб ижобий натижалар кўрсатди, бироқ тез орада унинг атрофида салбий фон кучайди. Бу ҳолат кўпроқ ўйини эмас, балки рақиблар ва мухлислар норозилиги билан боғлиқ: улар футболчи майдонда тез-тез симуляция қилади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионатига бағишланган форумларда «Нега ди Марияни ҳийлалари учун ҳеч қачон огоҳлантиришмайди?», «Ди Мария юлдуз, аммо бу ҳаракатлари энди чидайдиган даражада эмас», «шундай футболчи пеналти сўраш учун бунчалик уринаётгани ачинарли» каби фикрлар кўпайган. Аввал «Манчестер Юнайтед» ва «Реал»да ўйнаган ди Мария ҳозир «Росарио Сентрал» сафида майдонга тушмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг