date

Ойбек ва Нигоранинг янги ижоди мухлисларни ром этди: "Сени кўрмасам" (моод видео)

Ойбек ва Нигоранинг янги ижоди мухлисларни ром этди: "Сени кўрмасам" (моод видео)

Хонандалар Ойбек ва Нигора мухлисларига янги ижодий ишини тақдим этди. 16 апрель куни улар “Сени кўрмасам” номли таронасининг премерасини эълон қилди.

Мазкур қўшиқ моод видео услубида ишланган бўлиб, қисқа вақт ичида катта қизиқиш уйғотди. YouTube платформасига жойланганига ҳали бир кун ҳам тўлмасдан, видеоклип 125 мингга яқин томоша йиғди ва юзлаб илиқ изоҳлар билан кутиб олинди.

Тарона матни Элёр Махсумов қаламига мансуб бўлиб, унда соғинч, айрилиқ ва висолга бўлган умид чуқур ва таъсирли тарзда ифода этилган. Мусиқаси эса Ойбек Алимов томонидан яратилган бўлиб, оҳанглар қалб торларини чертади.

Ойбек ва Нигора дуети ушбу асарда муҳаббат қиссасини ўзига хос маҳорат билан куйлаган. Қўшиқ тингловчини ширин хотиралар сари етаклаб, ички кечинмаларни юзага чиқаради.

“Сени кўрмасам” — бу шунчаки қўшиқ эмас, балки севги, соғинч ва айрилиқ ҳақида яратилган таъсирли мусиқий асар сифатида мухлислар қалбидан жой олмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Ойбек ва Нигоранинг янги ижоди мухлисларни ром этди: "Сени кўрмасам" (моод видео)