date

"Алфия кампир"га ошиқ бўлган чоллар ҳақиқатми? (видео)

"Алфия кампир"га ошиқ бўлган чоллар ҳақиқатми? (видео)

Актриса Барно Тешабоева “Ўзимизнинг гап” кўрсатувидаги суҳбат давомида ўз ижоди билан боғлиқ қизиқарли ва кулгили воқеани эслаб ўтди.

Унинг айтишича, машҳур “Алфия кампир” образи шу қадар ишонарли чиққанки, ҳатто айрим чоллар уни ҳақиқий кампир деб ўйлаб, совчиликка ҳам келишган.

“Битта эмас, иккита чол менга уйланмоқчи бўлган. Ҳатто улар телевидениега совчи бўлиб келишган. Тахминан 20 йил аввал Қашқадарёдан келган бир шоир чол мен учун махсус шеър ёзиб келиб, 'Алфия кампирга уйланаман', деб туриб олган эди”, — дея ҳикоя қилади актриса.

Барно Тешабоева сўзларига кўра, ўша пайтда режиссёрлар ва ижодий жамоа бу вазиятни тушунтиришга мажбур бўлган. Улар чолга аслида бу образ ортида ёш актриса турганини айтишган ва ҳатто монтаж хонасига олиб кириб, актрисанинг ўзини кўрсатишган.

“Шунда у ҳайрон бўлиб: 'Вой, узр, бу қиз боламдан ҳам кичкина экан', деб ортига қайтиб кетган”, — дейди у кулиб.

Актриса яна бир ҳолатни ҳам эслаб ўтди: “Яна бир совчи водий томондан келган эди. Бу воқеага ҳам анча йиллар бўлди”.

Суҳбат якунида у шундай деди: “Алфия кампир образида илк бор экранга чиққанимда совчиларим жуда кўп бўлган”.

Бу воқеа санъаткорнинг образга қанчалик чуқур киргани ва томошабинлар қалбига етиб борганини яна бир бор исботлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » "Алфия кампир"га ошиқ бўлган чоллар ҳақиқатми? (видео)