Абдуллоҳ 18 ёшда: Озода Нурсаидовадан кутилмаган совға (видео)

“Кўк Жигули” клипи орқали мухлислар қалбидан жой олган истеъдодли ёш актёр Абдуллоҳ туғилган кунини нишонлади. У 18 ёшни қарши олиб, ижодий фаолиятида янги босқични бошлади.
Машҳур хонанда Озода Нурсаидова ушбу қувончли кунда Абдуллоҳни алоҳида табриклаб, унга қимматбаҳо соат совға қилди. Хонанда актёрга самимий ва илиқ тилакларини билдириб, унинг келажакдаги ижодий йўлига омад тилади. Сўз якунида эса уни яхши кўришини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ижтимоий тармоқларда ҳам бу воқеа кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Кузатувчилар ёш актёрни туғилган куни билан қутлаб, унга чиройли тилаклар ва эзгу ниятларини йўллашди.
Мазкур воқеа мухлислар орасида илиқ кайфият уйғотиб, Абдуллоҳнинг санъат йўлидаги муваффақиятларига бўлган ишончни янада мустаҳкамлади.