date

Роналду тўпурарлар пойгасида ортга тушиб бормоқда

Роналду тўпурарлар пойгасида ортга тушиб бормоқда

Криштиану Роналду ўйинларни бойкот қилаётган бир пайтда, унинг рақиблари тўхтамай гол урмоқда. Аввалроқ португалиялик ҳужумчи тўпурарлар рўйхатида «Ал-Аҳли» вакили Айвен Тони фойдасига етакчиликни қўлдан чиқарган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Энди эса Роналдудан «Ал-Кадисия» сафидаги Хулиан Кинонес ҳам ўзиб кетди. Роналду ҳисобида ҳамон 17 та гол бор, Тони 19 марта, Кинонес эса 18 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.

41 ёшли ҳужумчи ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши ҳам мумкин. Футболчи Саудия Арабистони Суверен фонди «Ал-Ҳилол»ни «Ал-Наср»га қараганда кўпроқ қўллаб-қувватлаётганини, шу боис чемпионатда ҳалол рақобат ҳақида гапириш қийинлигини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду тўпурарлар пойгасида ортга тушиб бормоқда