date

«Реал Мадрид» tarkibi qiymati 176 mln yevroga kamaydi

«Реал Мадрид» tarkibi qiymati 176 mln yevroga kamaydi

«Реал Мадрид» жамоасининг умумий бозор қиймати 176 млн еврога камайди. Сўнгги икки мавсумда жиддий совринсиз қолган мадридликлар таркибининг нархи сезиларли даражада тушиб кетди. Айниқса, жамоанинг етакчи ҳужумчилари Джуд Беллингем ва Винисиус Жуниорнинг қиймати пасайди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Беллингемнинг бозор нархи 180 млн евродан 140 млн еврога тушиб, 40 млн евро йўқотди. Винисиус Жуниорнинг қиймати эса 180 млн евродан 150 млн еврога қараб камайди. Жамоанинг Чемпионлар лигасидан «Байерн» томонидан чиқарилиши ва Ла Лигада «Барселона»дан 9 очко орқада қолиши ушбу пасайишга сабаб бўлди.


Таркибдаги бошқа футболчилар ҳам зарар кўрди: Камавинга қиймати 100 млн евродан 50 млн еврога, Чуамени 100 млн евродан 75 млн еврога тушди. Шунингдек, Милитао 25 млн евро, Родриго эса 50 млн евро баҳоланди. Фақат Федерико Вальверде ўзининг 120 млн евролик нархини сақлаб қола олди.

Жамоада фақат саккиз нафар футболчи, асосан ёшлар академияси тарбияланувчилари ва Арда Гюлер қийматини ошира олди. Гюлернинг нархи 30 млн евродан 90 млн еврога кўтарилди. Экспертларнинг таъкидлашича, келгуси ойларда Transfermarkt янгиланишлари натижасида рақамлар янада пасайиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал Мадрид» tarkibi qiymati 176 mln yevroga kamaydi