Роналду 969-голини урди ва «Ал-Насср» ярим финалга чиқди

«Ал-Наср» клуби Осиё Чемпионлар лигаси турнирининг чорак финалида «Ал-Васл» жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба Саудия Арабистони вакилларига турнир ярим финалига йўлланма берди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Учрашувнинг 11-дақиқасида Криштиану Роналду Наваф Бушалнинг узтмасидан фойдаланиб, ҳисобни очди. Бу португаликул ҳужумчининг профессионал фаолиятидаги 969-голи бўлди. 41 ёшли футболчи ушбу ўйинда 67 дақиқа майдонда қолди ва 3 та аниқ зарба йўллади.

Кейинчалик Жоао Феликснинг ижроси орқали Иниго Мартинес ва Абдулелах Ал-Амри голлари урилди. Якуний ҳисобни 80-дақиқада Садио Мане белгилади. «Ал-Наср» ўзининг ҳужумдаги устунлигини намойиш этиб, рақиб ҳимоясидаги хатолардан унумли фойдаланди.
Ҳозирда «Ал-Наср» Саудия Про Лигаси жадвалида 29 та ўйиндан 76 очко тўплаб, биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоанинг иккинчи ўриндаги «Ал-Хилол»дан 8 очко устунлиги мавжуд.

Роналду жорий мавсумда 30 та баҳсда 26 та гол уриб, 4 та голли узтмани амалга оширди. У 2026 йилдаги Жаҳон чемпионати олдидан ўз формаларини юқори даражада сақлаб қолишга интилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!