Бавария 35-бор Бундеслига чемпиони бўлди

1 дақиқа ўқиш246
Бавария 35-бор Бундеслига чемпиони бўлди

"Бавария" клуби 30-тур доирасида "Штутгарт"га 4:2 ҳисобда ғалаба қозониб, Бундеслига чемпионлигини 35-бор қўлга киритди. Бироқ, жамоа анъанавий чемпионлик кубогини эмас, балки махсус альтернатив совринни қабул қилиб олди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Футболчилар ва техник штабга махсус оқ рангли футболка топширилди. Унда клубнинг қизил-оқ либосидаги какаду қуши тасвирланган бўлиб, қушнинг қўлида чемпионлик кубоги акс этган.

Бавария 35-бор Бундеслига чемпиони бўлди

Ушбу соврин жамоа учун ички ҳазилга айланиб улгурган. Ўтган мавсумда бош мураббий Винсент Компани жамоани хурсанд қилиш учун подиумга портселян какадуни қўйган эди. Маълум бўлишича, ушбу ҳайкал "Кäфер" ресторанидан олиб кетилган ва кейинчалик ресторан эгаси томонидан 1 000 евролик совға сифатида клубга тақдим этилган.

Леон Горецка ушбу рамзий ҳайкални ҳавога кўтариб, ғалабани нишонлади. Мазкур талисман жамоа билан бирга ҳатто Клублараро жаҳон кубоги мусобақасига ҳам йўл олган эди.

Бавария 35-бор Бундеслига чемпиони бўлди
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?