Салах «Ливерпул»да 9-голини уриб Жеррард рекордига тенглашди

«Ливерпуль» ҳужумчиси Мохамед Салах «Эвертон»га қарши ўйинда гол уриб, жамоанинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. 32 ёшли футболчи ушбу муваффақият билан Стивен Жеррарднинг рекордини такрорлаб, Мерсейсайд дербиларида 9 та гол урган клуб тарихидаги энг самарали ўйинчи даражасига кўтарилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Мисрлик вингер жорий мавсум якунида «Ливерпуль»ни тарк этишини тасдиқлаган. Унинг клубдаги фаолиятига бор-ёғи бешта баҳорги учрашув қолди. Салах жамоага Чеампионслар лигасига йўлланма олишда ёрдам беришни ва мухлислар билан муносиб хайрлашишни мақсад қилган.

Жамоа сардори Вирджил ван Дейк ҳам ҳамкасбининг хизматларини юқори баҳолади. У Салахнинг нафақат майдонда, балки кияна ортида ҳам жамоа учун жуда қадрли эканини таъкидлади. Капитан футболчининг кетиши ҳам жамоа, ҳам мухлислар учун ҳиссиётли воқеа бўлишини қайд этди.
Ҳозирда «Ливерпуль» мавсум якунида бешликка кириш ва ЕЧга йўлланма олиш учун курашмоқда. Салахнинг охирги ўйинлари клубнинг ушбу мақсадларига эришишида ҳал қилувчи роль ўйнаши кутилмоқда.
