Роналду тўпурарлар пойгасида ортда қолмоқда, икки рақиб олдинга чиқди

Криштиану Роналду учрашувларни бойкот қилаётган бир пайтда, унинг тўпурарлар пойгасидаги рақиблари гол уришда давом этмоқда. Аввал португалиялик ҳужумчи «Ал-Аҳли» вакили Айвен Тони фойдасига етакчиликни бой берганди, энди эса «Ал-Кадисия»нинг ҳужумчиси Хулиан Кинонес ҳам уни ортда қолдирди. Роналду ҳисобида ҳамон 17 гол бор, Тони 19, Кинонес эса 18 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
41 ёшли форвард келаётган ёздаёқ Саудия Арабистонини тарк этиши мумкин. Футболчи Саудия Арабистони Суверен фонди «Ал-Ҳилол»ни «Ал-Наср»дан кўра кўпроқ қўллаётгани, шу сабаб чемпионатда “ҳалол рақобат” ҳақида гапириш қийинлигини ўйламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг