Роналду ўйнамаган ўйинда «Ал-Наср» ғалабасини олқишлади

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар Лигаси 2 (Осиёнинг клублар ўртасидаги иккинчи даражали турнири) гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, «Ал-Наср» етакчисиз ҳам ўз вазифасини бажаряпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Саудия Арабистони клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди — Тожикистонда «Истиқлол» 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратилди. Натижада «Ал-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга йўл олди.
Учрашувдан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср»нинг плей-оффга биринчи ўриндан чиққанлиги ҳақидаги постни улашди ва унга икки эмоджи — олов ҳамда қарсак белгисини қўшди.
40 ёшли ҳужумчининг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!