Мбаппе Ла Лигада кетма-кет олти ўйинда гол урди

Испания чемпионатининг навбатдаги турида Мадриднинг «Реал» жамоаси мамлакат жанубида, Валенсияда «ярасалар»га қарши баҳсда иккинчи бўлимда икки бор аниқ зарба йўллаб, жавобсиз ғалабага эришди. Учрашувдаги иккинчи гол муаллифи Килиан Мбаппе бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу тариқа франсуз ҳужумчиси Ла Лигадаги голли сериясини кетма-кет олти ўйинга етказди. Бу серия 14 декабр куни «Алавес» дарвозасини ишғол қилганидан сўнг бошланган ва ҳозирча тўхтагани йўқ.
Мбаппенинг ушбу кўрсаткичи айни пайтда Европанинг беш кучли чемпионати орасида энг яхши амалдаги натижа бўлиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг