«Ан-Наср» Роналду қўйган икки шартни бажарди

Криштиану Роналду норозилик сифатида бошланган бойкотини якунламоқда. Кутилишича, португалиялик юлдуз ҳафта охирида Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фатеҳ»га қарши ўйинда майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
A Bola хабарига кўра, «Ан-Наср» раҳбарияти Роналду босими фонида икки муҳим талабни бажариб берди. Аввало, Ар-Риёд клуби сўнгги соатларда ходимлар олдидаги қарздорликларни ёпди. Шунингдек, Роналдуга яқин саналадиган спорт бўлимидаги Жозе Семеду ва Симау Континьо ваколатлари қайта тикланди — аввалроқ улар қишки трансфер кампанияси жараёнида муҳим рол ўйнай олмаганди.
Ҳозирда «Ан-Наср» Про-лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва етакчи «Ал-Ҳилол»дан бир очко ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг