date

Хитойлик эркак чумоли сабаб бир йилга қамалди

Хитойлик эркак чумоли сабаб бир йилга қамалди

Кенияда тирик чумолиларни ноқонуний равишда мамлакатдан олиб чиқишга уринган Хитой фуқаросига нисбатан суд ҳукми ўқилди. 15 апрель куни чиқарилган қарорга кўра, Жанг Кечун 1 миллион кения шиллинги (тахминан 7746 доллар) жарима тўлайди ҳамда 12 ой қамоқ жазосини ўтайди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Суд жараёнида таъкидланишича, мамлакатда чумоли контрабандаси билан боғлиқ ҳолатлар кўпайиб бормоқда. Шу сабабли судья бундай ишлар бошқаларга сабоқ бўлиши учун қаттиқ жазо зарурлигини айтди.

Расмий маълумотларга кўра, бу ноқонуний савдо асосан Хитой каби бозорларга йўналтирилган. У ерда экзотик ҳашаротларга қизиқувчилар чумолиларни махсус шаффоф идишларда — формикариумларда сақлашади ва уларнинг хулқ-атворини кузатишади.

Бундай колониялар жуда қиммат баҳоланади. Ҳатто ҳар бир чумоли 220 долларгача сотилаётган ҳолатлар ҳам қайд этилган.

Жанг Кечун март ойида Найроби халқаро аэропортида қўлга олинган. Текширув вақтида унинг багажи ичидан 2200 дан ортиқ тирик чумоли топилган.

Дастлаб у айбловларни рад этган, кейин эса айбини тан олган. Унинг адвокати ҳукм устидан шикоят қилишини билдирган.

Судья Ирен Гичоби таъкидлашича, биоқароқчиликнинг янги кўриниши айниқса кичик жонзотлар орқали ҳам табиатга жиддий зарар етказиши мумкин.

Шу иш билан боғлиқ ҳолда кениялик Чарльз Мванги ҳам гумонланмоқда. У ҳозирча гаров эвазига озодликда.

Экспертлар айтишича, сўнгги йилларда контрабанда фақат фил суяги каби йирик ҳайвонлар билан эмас, балки майда жонзотлар билан ҳам боғлиқ ҳолатларга айланиб бормоқда — бу эса экологик хавфни янги босқичга олиб чиқмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик эркак чумоли сабаб бир йилга қамалди