Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик яримҳимоячи Денис Макаров жароҳат олди ва номаълум муддатга майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб маълумотига кўра, тиббий кўрик давомида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар ўрта гуруҳида енгил шикаст ва шиш аниқланган. Ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.
Макаров «Кайсериспор» сафида 3 февраль куни «Галатасарай»га қарши ўйинда дебют қилганди. Учрашув 0:4 ҳисобига якунланган, жамоа эса турнир жадвалида 17-ўринда бориб, лигада қолиш учун курашмоқда. Аввалроқ яримҳимоячи Москванинг «Динамо» клубида ўйнаган ва жамоани текинга тарк этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг