date

Интуит сунъий интеллектга эътибор қаратиш учун 3000 ходимни бўшатади

Intuit sun'iy intellektga e'tibor qaratish uchun 3000 xodimni bo‘shatadi

Дастурий таъминот гиганти Интуит ўз ресурсларини сунъий интеллект (AI) технологияларини ривожлантиришга йўналтириш мақсадида ходимларининг 17 фоизини ёки тахминан 3000 кишини ишдан бўшатмоқда. Компания бош директори Сасан Гоодарзи томонидан юборилган ички эслатмада айтилишича, ушбу қисқартиришлар корпоратив тузилмани соддалаштириш ва AI лойиҳаларига кўпроқ эътибор қаратишга хизмат қилади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

ТурбоТах, ҚуиккБоокс ва Кредит Карма каби молия ва солиқ дастурлари билан танилган Интуит компаниясида 2025-йил июль ҳолатига кўра 18 200 нафар ходим фаолият юритаётган эди. Ҳозирча компания раҳбарияти, жумладан, йиллик даромади 36,8 миллион долларни ташкил этувчи Гоодарзи ўз маошини камайтириши ёки йўқлиги ҳақидаги саволларга жавоб бермади.

Технология соҳаси учун жорий йил анча оғир келмоқда. Статиста маълумотларига кўра, йил бошидан бери соҳада 100 000 дан ортиқ иш ўрни қисқартирилди. Amazon, Microsoft, Meta ва Oracle каби гигантлар ҳам AI лойиҳаларини молиялаштириш учун минглаб ходимларни бўшатиб, ўз ташкилотларини қайта қуришмоқда.

Қизиғи шундаки, ушбу компанияларнинг аксарияти AI маҳсулотларига бўлган юқори талаб туфайли кучли даромад ва фойда ҳақида ҳисобот беришган. Бироқ, Интуит акциялари сўнгги 12 ой ичида С&П 500 индексидан ортда қолмоқда. Инвесторлар анъанавий дастурий таъминот хизматлари (СааС) янги AI технологиялари билан рақобатда ютқазиб қўйишидан хавотирда.

Молиявий кўрсаткичларга кўра, Интуит иккинчи чоракда 4,65 миллиард доллар даромад кўрган, бу ўтган йилга нисбатан 17 фоизга кўпдир. Соф фойда эса 48 фоизга ошиб, 693 миллион долларни ташкил этди. Компания учинчи чоракда ҳам даромаднинг 10 фоизга ўсишини кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Интуит сунъий интеллектга эътибор қаратиш учун 3000 ходимни бўшатади