date

«Ан-Наср» Роналдунг икки талабини бажариб, унинг норозилигини тўхтатди

«Ан-Наср» Роналдунг икки талабини бажариб, унинг норозилигини тўхтатди

Криштиану Роналду бойкотни якунламоқда. Кутилмоқдаки, португалиялик юлдуз ҳафта охирида Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фатеҳ»га қарши ўйинда майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

A Bola хабарига кўра, Роналду босими фонида «Ан-Наср» раҳбарияти икки муҳим масалани ҳал қилди. Аввало, Ар-Риёд клуби сўнгги соатларда ходимлар олдидаги қарздорликларни тўлиқ ёпди. Шунингдек, Роналдуга яқин бўлган спорт бўлимидаги Жозе Семеду ва Симао Континьо ваколатлари қайта тикланди — аввалроқ улар қишки трансфер кампаниясида муҳим рол ўйнай олмаганди.

Ҳозирда «Ан-Наср» Про-лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Ал-Ҳилол»дан бир очко орқада қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ан-Наср» Роналдунг икки талабини бажариб, унинг норозилигини тўхтатди