Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмоджи билан жавоб берди

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Бироқ сардорсиз ҳам «Ал-Наср» ишончли натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинини ҳам ютди: Тожикистонда «Истиқлол» 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди.
Учрашувдан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга чиққани ҳақидаги хабарни репост қилди. Криштиану постга икки эмоджи — олов ва олқиш —ни қўшди.
40 ёшли футболчининг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.
Шунингдек, интернетда Роналду ва Тожикистон билан боғлиқ сохта хабар муҳокама қилинмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг