date

Жамал Мусиала Майкл Олисе ва Винсент Компани ҳақида илиқ фикрлар билдирди

Jamal Musiala Michael Olise va Vincent Kompany haqida iliq fikrlar bildirdi

Бавария яримҳимоячиси Жамал Мусиала ўз жамоадоши Майкл Олисенинг жамоага тез мослашиб кетганини ва унинг ўйинида катта ўсиш кузатилаётганини алоҳида таъкидлади. Мусиала ва Олисе аввалроқ Челси академиясида бирга тўп суришган, энди эса Баварияда яна бирга фаолият олиб боришмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Мусиаланинг сўзларига кўра, Олисе Кристал Пелас сафидан келганидан буён ўз маҳоратини ҳар томонлама оширган. У ёш вингернинг майдондаги ишончи ва креативлиги жамоа учун муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этди. Жамалнинг фикрича, агар Олисе шу темпда ривожланишда давом этса, келажакда янада ёрқинроқ футболчига айланади.

Шунингдек, Мусиала бош мураббий Винсент Компанининг инсоний фазилатларига ҳам юқори баҳо берди. Унинг сўзларига кўра, Компани футболчилар билан очиқ мулоқот қила оладиган, уларнинг ҳолатини, айниқса жароҳатлар билан боғлиқ қийинчиликларни яхши тушунадиган мутахассисдир.

Ҳозирда Бавария мавсумни муваффақиятли якунлаш ва ДФБ-Покал финалида ғалаба қозонишга интилмоқда. Мусиала эса клубдаги ўйинларидан ташқари, Жулиан Нагелсманн қўл остидаги Германия терма жамоаси билан 2026-йилги Жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришишни мақсад қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жамал Мусиала Майкл Олисе ва Винсент Компани ҳақида илиқ фикрлар билдирди