Intel iPhone учун процессорлар ишлаб чиқаришни бошлади

Apple таъминот занжири таҳлилчиси Минг-Чи Kuo маълум қилишича, Intel компанияси iPhone, iPad ва Макнинг бюджет ёки эскирган моделлари учун процессорлар ишлаб чиқаришга киришди. Ушбу буюртмаларнинг қарийб 80 фоизи айнан iPhone моделларига тўғри келади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Apple компаниясининг режалари босқичма-босқич амалга оширилади: 2026-йилда кичик ҳажмдаги синовлар, 2027-йилда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва 2028-йилда ўсиш суръатларини давом эттириш кўзда тутилган. Шунингдек, Apple Intel'нинг бошқа илғор технологик жараёнларини ҳам фаол ўрганмоқда.
Intel 2027-йилга келиб маҳсулот сифатини (яроқли маҳсулот чиқиши) 50–60 фоиз ёки ундан юқори даражада барқарорлаштиришни мақсад қилган. Дастлабки етказиб беришлар муваффақиятли ўтган тақдирда ҳам, TSMC бозорнинг 90 фоиздан ортиқ улушини сақлаб қолиши кутилмоқда.
Инсайдерларнинг таъкидлашича, Intel ичида Apple буюртмаларига нисбатан турлича қарашлар мавжуд. Apple мазкур музокараларни TSMC'да илғор технологик жараёнлар бўйича қувват танқислиги юзага келишидан анча олдин бошлаган эди. Apple компанияси TSMC ресурслари келажакда сунъий интеллект йўналишига кўпроқ йўналтирилишини яхши англайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!