Светислав Песик Бавария баскетбол жамоасидаги фаолиятини якунламоқда

Баскетбол бўйича тажрибали мураббий Светислав Песик жорий мавсум якунида Бавария жамоасидаги фаолиятини тўхтатишини маълум қилди. 76 ёшли мутахассис ўз қарори қатъий эканлигини ва уни ҳеч ким, жумладан клуб раҳбарияти ҳам ўзгартира олмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Песик ўз фаолиятини якунлашдан олдин Бавария билан Баскетбалл Бундеслига (ББЛ) плей-офф босқичида сўнгги бор чемпионлик учун кураш олиб боради. У ўтган йилнинг декабрь ойида Гордон Ҳерберт ўрнига жамоа бошқарувига келган эди.
Мураббийнинг сўзларига кўра, спорт олами йиллар давомида ўзгарган ва ҳозирда мураббийларнинг таъсири аввалгидек эмас. У юқори даражадаги спорт эндиликда бизнес ва шоуга кўпроқ боғланиб қолганини қайд этди.
Шунга қарамай, Песик Бавария билан хайрлашмоқчи эмас. У клуб президенти Ҳерберт Ҳаинер билан келажакдаги янги лавозими бўйича музокаралар олиб борганини ва клуб тизимида қолиш ниятида эканлигини билдирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!