Жерон Алонсо Сафоновнинг ПСЖдаги ҳурмати сабабини айтди

ПСЖнинг собиқ дарвозабони Жерон Алонсо парижликлар россиялик посбон Матвей Сафоновга қандай муносабатда эканини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Алонсо айтишича, у эшитган гапларга кўра жамоа Сафоновни жуда яхши кўради. Дарвозабон Доннарумма таркибда бўлган даврда ҳам Матвей тинимсиз меҳнат қилгани, ўз устида ишлашдан тўхтамагани билан ҳурмат қозонган. Унинг қатъияти ва мақсадга интилиши кўпчиликка ёққан.
Франция Лига 1нинг жорий мавсумида 26 ёшли Сафонов тўрт учрашувда майдонга тушиб, учта гол ўтказиб юборди.
Матвей 2024 йил ёзида “Краснодар”дан ПСЖга кўчиб ўтган. Томонлар ўртасидаги шартнома 2029 йил июнь ойи охиригача амал қилади. Дарвозабоннинг бозор қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг