date

Чемпионлар лигаси финали учун расмий тўп тақдим этилди

Чемпионлар лигаси финали учун расмий тўп тақдим этилди

Чемпионлар лигасида умумий босқич якунга етди. Энди навбат плей-оффга: 16 жамоа стиков раундда тўқнаш келиб, 1/8 финал учун саккизта йўлланмани ўйнаб беради. Умумий босқичнинг энг яхши саккиз жамоаси эса аллақачон 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўл олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу орада УЕФА Чемпионлар лигаси финалида ишлатиладиган расмий тўпни намойиш қилди. Тўп қорамтир рангларда безатилган бўлиб, унда оқ юлдузлар тасвири бор. Уни Adidas компанияси ишлаб чиққан.

2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар лигаси финали Будапештда ўтказилади. «Қулоқли» соврин учун ҳал қилувчи баҳс шанба куни, 30 май санасида бўлиб ўтади.

Ҳозирги чемпион — «ПСЖ». Ўтган финалда парижликлар «Интер»га имконияти қолдирмай, 5:0 ҳисобида зафар қучганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар лигаси финали учун расмий тўп тақдим этилди