date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди

Осиё Чемпионлар лигаси умумий босқичида сешанба куни «Шанхай Шэньхуа» (Хитой) Япония вакили «Матіда Зелвия»ни қабул қилди. Леонид Слуцкий бошқарувидаги жамоа 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда хитойликлар ўйин бошида ва якуний дақиқаларда гол ўтказиб юборди. «Матіда Зелвия» сафида Юки Сома 3-дақиқада ва 88-дақиқада гол уриб, дубл қайд этди.

Бу натижадан сўнг «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг плей-оффига чиқиш имкониятини бутунлай бой берди. Умумий босқичнинг етти турида Слуцкий жамоаси атиги 4 очко тўплашга улгурди.

Эслатиб ўтамиз, Леонид Слуцкий «Шанхай Шэньхуа»ни 2023 йил охирида қабул қилиб олганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди