Лионель Месси 2026-йилги жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Спорт1 дақиқа ўқиш408
Лионель Месси 2026-йилги жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Лионель Месси ўзининг афсонавий фаолияти якунига яқинлашаётган бўлса-да, 2026-йилги жаҳон чемпионати олдидан бўшашиш ниятида эмас. Интер Миами юлдузи Аргентина терма жамоаси сафида чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун жисмоний ҳолатини энг юқори даражада ушлаб туришга интилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Унинг терма жамоадаги сафдоши Родриго де Паул Мессининг машғулотлар жараёни ҳақида қизиқарли маълумотларни ошкор қилди. Маълум бўлишича, саккиз карра Олтин тўп соҳиби клубдаги асосий машғулотлардан ташқари, қўшимча тарзда кунига икки марта шуғулланмоқда.

Родриго де Паулнинг сўзларига кўра, улар бир неча ой давомида махсус дастур асосида ишламоқда. "Биз клубдаги машғулотлардан ташқари, жисмоний ҳолатимизни идеал даражага етказиш учун бор кучимизни сарфлаяпмиз. Биз ўзимиз учун икки сменали машғулот режасини туздик ва мураббийимиз назорати остида қаттиқ меҳнат қиляпмиз", — дейди ярим ҳимоячи.

Месси жорий мавсумда Интер Миами сафида ажойиб ўйин кўрсатмоқда. У MLS доирасидаги 12 та учрашувда 11 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширди. Яқинда Синсиннати дарвозасига киритилган дубл жамоасининг Шарқий конференция жадвалида учинчи ўринга кўтарилишига катта ҳисса қўшди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?