date

Кучли бўрон пайтида эркак том билан бирга учиб кетди

Кучли бўрон пайтида эркак том билан бирга учиб кетди

Ҳиндистонда кучли бўрон ва шамол оқибатида ғайриоддий ва хавфли ҳолат юз берди. Воқеа 14 май куни Бамияна қишлоғида содир бўлган бўлиб, унда Нанҳе Миян исмли эркак кучли шамол сабаб жароҳат олди.

Маълумотларга кўра, бўрон пайтида эркак уйининг тунука томини ушлаб туришга ҳаракат қилган. Шу пайтда кучли шамол томни кўтариб, у билан бирга эркакни ҳам тахминан 30–50 фут баландликка олиб чиққан.

Орадан қисқа вақт ўтиб, у ерга қулаган ва қўл-оёқларидан жароҳат олган. Шунга қарамай, шифокорлар унинг ҳаёти хавф остида эмаслигини ва омон қолганини тасдиқлашган.

Воқеа гувоҳлари бу ҳолатни телефон камераси орқали тасвирга олиб, интернетга жойлашган. Видео тез орада ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, фойдаланувчилар орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлган.

Мутахассислар бундай кучли шамол ва бўрон пайтида очиқ жойда қолиш ёки том устида ишлаш жуда хавфли эканини яна бир бор эслатишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Кучли бўрон пайтида эркак том билан бирга учиб кетди